АҚШ қонун чиқарувчилари Инстаграмнинг ўсмирлар руҳий саломатлигига салбий таъсиридан хавотирда

Баъзи америкалик қонун ишлаб чиқарувчилар Инстаграмнинг ўсмирлар руҳий саломатлигига салбий таъсиридан хавотир олишмоқда.

Wall Street Journal ҳисоботига кўра, тадқиқотчилар, ташқи кўринишидан қониқмаётган ўсмир қизларнинг 32 фоизи Инстаграм уларни “ёмон ҳис қилишга сабаб бўлганини” айтишаётганини таъкидладилар.

Траҳан ва бошқа қонуншунослар Facebook га хат юбориб, жавоб беришни талаб қилишди ва компанияни болалар учун Инстаграм версиясини ривожлантиришни тўхтатишга чақиришди.

Сенатор Марша Блекберн сингари бошқа қонун ижодкорлари эса, Facebook нинг салбий оқибатлар ҳақидаги тадқиқотларни ўрганиш учун қўшимча чоралар кўришини, Facebook ўз баёнотида “жиддий зарар ҳақида аниқ далилларни яширганини” айтмоқдалар.

Блекберн, шунингдек, Facebook ичидаги “манба” билан алоқада эканликларини ва технологик гигантни текшириш учун мавжуд бўлган барча усуллардан фойдаланишларини таъкидлади.