АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 5 нафар аскари вертолёт қулашида ҳалок бўлди

АҚШ Ҳарбий -денгиз кучлари шанба куни, Сан-Диего шаҳри соҳилида вертолёт қулаши оқибатида йўқолган 5 денгизчи ҳалок бўлганини маълум қилди.

“АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари MH-60S вертолётининг қулаши оқибатида йўқолган бешта денгизчининг ўлимини маълум қилди”, дейилади АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари баёнотида.

Баёнотга кўра, вертолёт “Авраам Линколн” самолёт ташувчисидан парвоз қилганида мунтазам парвозни амалга оширган, аммо у денгизга, Сан -Диего қирғоғидан 60 денгиз мили узоқликда қулаган.

“Оилаларга бўлган ҳурмат ва Денгиз кучлари сиёсатига биноан, қариндошлари хабардор қилинганидан кейин 24 соат давомида денгизчиларнинг шахси сир сақланади”, – дейилади хабарда.