Ақлли кўйлак

Кўйлаклар ва углеродли нанотубалар ёрдамида ақлли кийимлар яратилди. У юрак уриш тезлигини кузатиб туради.

Янги ғоя муаллифлари узоқ вақтдан бери ақлли кийимлар соҳасини ривожлантиришга ҳаракат қилишган, лекин бунинг учун ишлатилиши керак бўлган толалар шунчалик нозик эдики, уларни оддий тикув машинасидан фойдаланиб тикиб бўлмасди. Шундай қилиб, жамоа барча нано-ипларни бир-бирига боғлаш учун арқон ясовчи ускунадан фойдаланишди.

Тажриба давомида жамоа янги ақлли кўйлак реал вақт давомида юрак уриш тезлиги маълумотларини қандай қайд этишини синовдан ўтказди. Тажриба муваффақиятли ўтди. Муаллифлар нано-иплардан электрокардиограммани ёзиб олиш учун электрод сифатида фойдаланганлар ва кўйлак ҳозирда сотувда мавжуд бўлган электрод-мониторларига маълумот узата олишини аниқлаганлар.