Американинг энг “ўқимишли” 20 шаҳри

Америкадаги энг ўқимишли одамлар иш имкониятлари, маданият ва ижтимоий алоқалар учун мамлакатнинг турли жойларига ошиқишади. Агарда сизда ҳам худди шундай эҳиёжлар бўлса, эътиборингизга кўчиб бориш мумкин бўлган энг яхши шаҳарлар рўйхатини тақдим этмоқдамиз.

WalletHub Америка Қўшма Штатларининг 20 та энг “маълумотли” шаҳарлари рўйхатини тузди ва 150 та йирик шаҳарларни ўнга яқин мезон бўйича таққослади. Улар маҳаллий таълим тизими ва бакалавр ёки ундан юқори даражадаги резидентлар сони бўйича қайси жойлар яхшироқ кўрсаткичга эга эканлигини аниқладилар. Шунингдек, ҳар бир шаҳар гендер ва ирқий таълим соҳасидаги камчиликларни бартараф эта олганини ҳисобга олдилар.

Қуйидаги 20 талик тўлиқ рўйхатни кўришингиз мумкин:

1. Энн Арбор

2. Сан Хосе-Саннивейл-Санта Клара

3. Вашингтон-Арлингтон-Александрия

4. Сан-Франциско-Окленд-Беркли

5. Мэдисон

6. Бостон-Кембриж-Ньютон

7. Дурҳам-Чапел Хилл

8. Сиэтл-Такома-Белле вью

9. Остин-Раунд Рок-Жоржтаун

10. Прово-Орем

11. Рали-Кери

12. Брижпорт-Стемфорд-Норволк

13. Колорадо Спрингс

14. Денвер-Аврора-Лейквуд

15. Трентон-Принстон

16. Портленд-Ванкувер-Хилсборо

17. Портленд-Жанубий Портленд

18. Таллахасси

19. Миннеаполис-Сент.Пол-Блумингтон

20. Сан-Диего-Чула-Виста-Карлсбад