Америкаликларнинг учдан икки қисми 11 сентябрь воқеалари Американи бутунлай ўзгартириб юборганига ишонади

Американинг “Fox News” телеканали ўтказган сўров натижалари шуни кўрсатдики, америкаликларнинг учдан икки қисми 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар ўз мамлакатларидаги ҳаётни бутунлай ўзгартириб юборган деб ҳисоблашади.

64% америкаликлар бу ҳужумлар ҳаётни бутунлай ўзгартириб юборган, 24% эса вақтинчалик ўзгаришларга олиб келган деб ҳисоблаган.

Фақат 9% бу воқеалар уларнинг ҳаётида ҳеч нарсани ўзгартирмаганлигини айтишди.

Америкаликларнинг 11 сентабрь дам олиш куни бўладими, йўқми, деган савол бўйича фикри эса турлича бўлган. 47% бу фикрга қўшилди ва 46% бунга қарши.

1002 кишини ўз ичига олган сўров 7-10 август кунлари, АҚШ тарихида 3 мингга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган энг йирик терактнинг 20 йиллиги арафасида ўтказилган.