“Али Бобо” Хитойда камбағалларга ғорини очади

“Алибаба” электрон тижорат гиганти Хитой президенти Си Цзинпиннинг Хитойда фаровонликни янада кенгроқ тарқатиш кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун камбағалларга 15,5 миллиард доллар сарфлашини айтди.

“Алибаба” иш ўринлари яратиш, ночор қатламга ғамхўрлик ва технологик инновациялар бўйича 10 та лойиҳага сармоя киритишини айтди.

У ажратадиган 100 миллиард юан (15,5 миллиард доллар)нинг 20 миллиард юани (12,5 миллиард доллар) Шанхай жанубидаги Чжетсзян провинциясидаги даромадлар тенгсизлигини камайтириш жамғармасига берилади.

“Алибаба” ва Хитойнинг бошқа технологик гигантлари, шу жумладан “Тенсент” холдинги Пекиннинг сиёсий ва иқтисодий режаларига мос келадиган босимига жавобан, ижтимоий фаровонлик, технологияларни ривожлантириш ва ҳукмрон партиянинг бошқа устувор йўналишларига сармоя киритиш режаларини эълон қилишди.

Хитой президентининг умумий фаровонлик кампанияси Хитой иқтисодий ўсишининг афзалликларини янада кенгроқ тақсимлашга ва дунёдаги энг катта бўшлиқлардан бирини қисқартиришга чақиради.

“Агар биз жамият яхши ва иқтисодиёт яхши бўлса, Алибаба ҳам яхши бўлишига ишонамиз”, деди компания бош директори Даниел Чжан.