15 ёшли Ғиёс Apple иловасидаги хатоликни тузатди

Оиласи билан АҚШда яшовчи Ғиёс Умаров ўтган йили iTunes U иловасидаги хатоликни топиб олди. Ушбу аниқланган камчилик ёрдамида фойдаланувчиларнинг барча шахсий маълумотлари олиниши ёки уларнинг кузатилиши мумкин бўлган.

Ғиёс Apple га камчиликни қандай бартараф қилиш ҳақида дастур ёзиб, бу хатони зудлик билан тузатиш кераклиги ҳақида хабар юборди. Шуни қўшимча қилиш керакки, ўсмир дастурлашни мустақил равишда ўрганган, у ҳеч қачон дастурлаш курсларига бормаган.

Ғёснинг онасининг айтишича, у ҳатто губернаторнинг шахсан ўзидан ҳам табриклар олган.

Шунингдек у, яқинда смартфонга QR код ёрдамида киришга йўл қўядиган яна бир хатоликни тузатишга ҳам кўмаклашган. Бу ҳақида Американинг NJ нашри хабар берган.

Ғиёс Умаров АҚШнинг Ню-Жерси штатидаги Холмдел ўрта мактаб технологияси талабалари уюшмаси аъзоси ҳисобланади.