Яна бир олтин муборак

Оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев Токио-2020 Олимпия ўйинларида делегациямизнинг учинчи медални олиб келди. Ҳамюртимиз жамоамиз ҳисобига олтин медални қўшиб қўймоқда.

Даст кўтариш машқида 193 кг натижа қайд этиб, рақобатчиси арманистонлик Симон Мартиросяндан 2 кг ортда қолаётган Жўраев силтаб кўтариш машқи якунида рақибини катта фарқ билан ортда қолдириб делегациямиз ҳисобига олтин медаль қатори Олимпиада рекордини ҳам қўшиб қўймоқда. Умумий натижа 430 кг!

Токиодаги Олимпиада-2020 ўйинларида, бугун Ўзбекистон иккинчи олтин медални қўлга киритибди: иккита олтин, бир бронза. 

Медаллар сони бўйича Ўзбекистон 27-ўринда турибди. Шунингдек, давлатимиз собиқ СССР ҳудудида Россиядан кейинги иккинчи ўринга, Марказий Осиё давлатлари орасида эса, биринчи ўринга чиқиб олди.

Ушбу муваффақият барча юртдошларимизга муборак бўлсин!