Хусичилар Ямандаги йирик ҳарбий базага ҳужум қилди

Al Jazeeraнинг хабар беришича, Ямандаги Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучларига оид ҳарбий базага хусичиларнинг қилган ҳужуми оқибатида камида 30 аскар ҳалок бўлган ва 60 киши яраланган.

Мазкур воқеа якшанба 29 август куни Яман ҳукумати назорати остидаги жанубий Лахиж вилоятида содир бўлган. Ҳукумат матбуот котиби Муҳаммад ал-Нақибнинг айтишича,ҳужум дронлар ва баллистик ракеталар воситасида амалга оширилган.
Яман расмийларининг айтишича, ракета базанинг ўнлаб аскарлар эрталабки бадантарбия қилаётган майдончасига тушган. Ҳалок бўлганлар сони 30 дан кўп бўлиши мумкин, чунки воқеа жойида қутқарувчилар ҳали ҳам ишлашмоқда.
Ҳозирча хусичилар мазкур ҳужум билан боғлиқ ҳеч қандай изоҳ беришмади.