Хитой 7344 км/соат тезликда учувчи гипертовушли самолёт қурмоқда

Хитойнинг космик парвоз миссияси олимлари узоқ коинотга уча оладиган, Boeing 737 самолётидан каттароқ ҳажмдаги гипертовушли самолётларнинг янги концепциясини тақдим этишди.

Самолёт Boeing 737 га қараганда узунроқ бўлади. Бундан ташқари, самолётнинг Конкордга ўхшаш иккита учбурчаксимон қанотлари ва кучли двигателлар жуфтлиги бор.

Самолёт тезлиги 6 Махга етади (товуш тезлигидан олти баробар кўп – соатига 4447 миль ёки 7344 км/соат).

Хитойнинг мақсади 2025 йилгача гипертовушли учиш механизмини, шу жумладан самолётни ракета тезлигига олиб чиқа оладиган реактив двигателни ишлаб чиқишдир.

2035 йилга қадар эса, Хитой бир соат ичида дунёнинг исталган жойига ўн нафар йўловчини етказиб қўя оладиган гипертовушли самолётлар паркини яратмоқчи. Ниҳоят, 2045 йилга келиб Хитой бу самолётларнинг ҳар бир рейсида 100 дан ортиқ йўловчиларни ташиши кутилмоқда.

Гиперсоник самолётлар асосан ҳаводан кислород олади ва шунинг учун ракета ёқилғиси нархининг юздан бир қисмини сарфлайди. Натижада, Хитой паст орбитага, Ойга ёки космик станцияларга йилига 10 минг тоннадан ортиқ юк ва 10 мингдан ортиқ йўловчиларни ташиш имкониятига эга бўлади.