Xiaomi ўзининг робот кучугини тақдим этди

Хитойнинг Xiaomi компанияси CyberDog номли илк робот итини ишлаб чиқди. Ушбу янги тақдим этилган робот 3 кг тош босади ҳамда сониясига 3 м тезликда ҳаракатлана олади. Унга ҳаракатланишни таъминлаш учун юқори сезувчан сенсорлар ҳамда камералар ўрнатилган.

CyberDog сунъий ақл ёрдамида махсус операцион дастур воситасида ҳаракатга келтирилади. Робот ўзининг теварагида нималар бўлаётганини аниқлай олади, таҳлил қилади, ҳаракатланиш учун траектория чизади, ўзи турган манзилни аниқлай олади ва турли хавфлар ҳамда тўсиқларни четлаб ўтади.

CyberDog, шунингдек, товушга муносабат билдириш, қўлини олдинга чўзиш, ортга сальто отиш ҳамда эгасининг ортидан бориш каби вазифаларни ажойиб тарзда бажара олади.

Xiaomi томонидан тақдим этилга ушбу робот-ит, дунёга машҳур Boston Dynamics корхонасига тегишли шу турдаги Spot лақабли робот-итга қараганда анча енгил ҳамда нархи ундан арзонроқ. Кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиладиган роботнинг дастлабки 1000 тасининг нархи 9999 Юань ёки 1540 долларни ташкил этиши айтилмоқда.