Халқаро Телевидения Академияси Ню-Йорк штати губернаторидан мукофотини қайтариб олди

Халқаро телевидение, санъат ва фанлар академияси, 2020 йилда Ню-Йорк штати губернатори Эндрю Куомога ўз лавозимидан истеъфога чиққач, коронавирус ҳақидаги баёнотлари учун тақдим этган Эмми мукофотини қайтариб олди.

2020 йил ноябрь ойида фонд уни бутун дунё бўйлаб одамларни хабардор қилиш ва тинчлантиришда телевизордан моҳирона фойдалангани учун мукофотга сазавор бўлганини айтган эди.

Куомо, давлат тергови у бирга ишлаган аёлларга шилқимлик қилган деган хулосага келгандан сўнг, истеъфога чиқди. Куомо иш жойида аёлларга тегажоғлик қилганидан пушаймонлигини яна бир бор таъкидлади, лекин бирор жиноят содир этганини инкор этди.

Академия ўз баёнотида айтишича, тергов ва Куомонинг истеъфоси муносабати билан 2020 йилги махсус халқаро Эмми мукофоти ундан тортиб олинади ва унинг номи ва мукофотининг ҳар қандай белгиси Халқаро академия ёзувларидан ўчирилади.