Вьетнамдаги коронавирус туфайли дунёда денгиз маҳсулотлари тақчиллиги бошланиши мумкин

Таҳлилчиларнинг фикрича, Вьетнамдаги эпидемиологик вазиятнинг кескин ёмонлашгани туфайли бутун дунёда денгиз маҳсулотлари тақчиллиги бошланиши мумкин. Қатъий карантин чоралари ва ўзини-ўзини яккалаш тартиби бу соҳада фаолият юритувчи компанияларга катта зарар етказди. Ҳозирда мамлакатдаги бундай ширкатларнинг 70% аллақачон ўз фаолиятини тўхтатиб бўлди.

Вируснинг дельта штамм варианти туфайли Вьетнамда қатъий локдаун бошланган бўлиб, ҳукумат компанияларга ишчилар учун иш ерларининг ўзида яшаш жойи қилиб бериш мажбуриятини юклади. Юксак харажатлар туфайли уларнинг кўпчилиги бу талабни бажара олмади. Натижада мамлакат жанубидаги денгиз маҳсулотлари овловчи ва етиштирувчи ширкатларнинг 70% ўз ишини тўхтатди, қолганлари эса ўз самарадорлигини деярли 50%га пасайтирди. Экспертларнинг айтишича, ишчи кучининг етишмаслиги оқибатида бу кўрсаткич яна 30%га пасайиши мумкин экан.