Вайкато Университети халқаро грант дастури

Янги Зеландияда жойлашган Вайкато Университетининг 2022 ўқув йилида аъло ўқиганлик грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад бакалавриат, магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори қисман ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Грант талантли ва қобилиятли номзодларгагина тақдим этилади.

Вайкато Университети халқаро грант дастури тафсилотлари:

Университет: Вайкато Университети;

Илмий даража: бакалавриат, магистратура, докторантура;

Грант миқдори: 10000 NZD гача;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Янги Зеландия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: Очиқ.