Вашингтонда отишма содир бўлди

Вашингтонда содир бўлган кетма-кет отишма пайтида қуролланган киши уч кишини ўлдирди, яна бир кишини яралади.

Вашингтон штатининг Финлай шаҳрида эрталаб соат 4 ларда полицияга бир нечта ёнғин ва отишмалар ҳақида хабар бўлган. Полиция воқеа жойига етиб келганида, жароҳатланган бир киши ва ёнаётган икки уйга дуч келган.

Полиция ўт қўйганликда гумон қилинган одам Бентон округи бўйлаб бир нечта ёнғинларни бошлаганига ишонмоқда.

Кейинчалик гумонланувчининг машинаси Ғарбий Ричлендда топилган. Полиция хабар беришича, машина ичидан ўқ отилган, полиция ходимлари ҳам машинага ўқ узган. Натижада машина ёниб кетган ва машина ичида ўқ -дорилар овози эшитилган.

Полиция, ёнаётган юк машинаси ичида кимлиги аниқланмаган жасад топилганини, бошқа икки кишининг жасади бошқа уйдан ҳам топилганини, улар гумонланувчига алоқадор деб тахмин қилинаётганини, тергов давом этаётганини хабар берган.