Туркманистон қочқинлар оиласини Тожикистонга юбормоқчи

“Хроники Туркменистана” сайтининг хабар беришича, 18 август куни саҳар соат 4:00 да 11 кишилик Афғонистонлик туркман оиласи Керки чегара постидан ўтиб, Туркманистонга кириб келишган.

Оила туркман чегарачиларига уларни Толибон жангариларидан ҳимоя қилишларини сўраб мурожаат қилган. Ҳозирда улар чегара ҳудудга жойлаштирилиб, бошпана ва овқат билан таъминланган.

Мазкур инсонлар агар суриштирув натижасида жангарилар билан алоқаси бўлмаган тинч аҳоли вакиллари эканликлари аниқланса, Тожикистонга экстрадиция қилинадилар. Оила у ерга ҳозирнинг ўзида кетишга тайёрлигини айтган. Аммо нега айнан Тожикистон эканлиги ҳозирча маълум эмас.