Туркман институти афғон талабаларини ўқишга олмади

Янги ўқув йили бошланишидан аввал Саидназар Саидий номидаги Туркман давлат педагогика университети 18 нафар Афғонистонлик туркман талабани ўқишга қабул қилинмаганликларини эълон қилди. Аммо аввалига бу ёшлар ўқишга қонуний тарзда қабул қилинган эди.

Турманобод шаҳрида жойлашган мазкур институтга ҳар йили 25 нафаргача Афғонистонлик туркман миллатига мансуб ёшларни туркман тили ва адабиёти, тарих ва физика факультетларига ўқишга қабул қилар эди.

Ўтган йили мазкур ўқув юртига 22 нафар Афғонистонлик қабул қилинган эди.

Афғонистонлик туркманлар шунингдек Ашхободдаги Омон Кекилов номидаги Педагогик мактабда ҳам таҳсил олишади.