Туркияда 2 тадан ташқари барча ўрмон ёнғинлари назоратга олинди

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирининг хабар беришича, Туркия, мамлакат жанубидаги Милас ва Койчегиздаги ёнғинлардан ташқари, барча ўрмон ёнғинларини назорат остига олган.

Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу, Анталия жанубидаги ёнғинлардан 59 та маҳалла ва 3231 та бино зарар кўрганини айтди.

“Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси минтақага вақтинча яшаш учун 400 та контейнер юборди”, – деди Чавушўғли Анталиянинг Манавгат туманида журналистларга.

Вазирнинг сўзларига кўра, улардан 207 таси аллақачон ўрнатилган, 31 таси эса турли маҳаллаларга ўрнатилади.

Расмий маълумотларга кўра, 28 июль куни Туркия жануби ва жануби-ғарбида ёнғинлар бошланганидан бери камида саккиз киши ҳалок бўлган.