Туркистонда ҳар бир тўйхонага полициячи қўйилади

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида коронавирус тарқалишини олдини олиш учун янгича чора кўрилади. Вилоятдаги ҳар бир тўйхонада биттадан полициячи навбатчи бўлади.

Мазкур ташаббус вилоят ҳокими Умурзоқ Шукеевга оиддир.

Охирги бир ҳафта ичида Туркистонда таъқиқланган бўлишига қарамай, 115 та оилавий ва байрам тадбирларининг ўтказилганлиги аниқланган.