“Trojan Energy”нинг махфий розеткалари

Trojan Energy яширин розеткали электромобилларни зарядлаш тизимини ишлаб чиқди. Улар йўл қопламаси даражасида, йўлакка ўрнатилади.

Биринчи заряд станциялари аллақачон Лондонда ўрнатилган. Бу 150 та “яширин розеткалар” ўрнатилиши режалаштирилган синов дастурининг дастлабки босқичи. Ташаббус Британия ҳукумати томонидан молиялаштириладиган ва Innovate UK инновацион агентлиги томонидан қўллаб-қувватланадиган STEP (электр йўлаклари @учун ер ости технологияси) лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Trojan Energy йўлакка ўрнатган электр улагичлар кўчанинг кўринишига деярли таъсир қилмайди ва пиёдалар учун ҳеч қандай ноқулайлик яратмайди.

Тизимдан фойдаланувчилар Trojan Lance улагич-адаптер билан таъминланган. Ташқи томондан, у шиналарни шиширадиган қўл насосига ўхшайди. Адаптер ердаги розетка устига ўрнатилади ва ундаги стандарт кабелли вилка электромобилга уланади.

“Бу лойиҳа технология электрда ҳаракатланиш эволюциясини ҳал қилишга ёрдам бераётганининг ажойиб намунасидир…”, – деди Буюк Британиянинг транспорт вазири Рейчел Маклин.