Трамп: Биз Толибонга қарши курашиш учун афғон жангчиларига пора берардик

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг айтишича, унинг мамлакати Афғонистондаги жангариларга “Толибон” ҳаракати билан курашиш учун пора берган ва улар бу маблағни олмай қўйганидан кейин курашни тўхтатган.

“Афғонистон энди Толибонга қарши курашмаяпти, чунки улар бунинг учун пул олмаяптилар”, деди Трамп “Fox News” телеканалига берган интервюсида.

“Америка Қўшма Штатлари уларга Толибон билан жанг қилишни ўргатмоқчи бўлди, лекин улар ҳеч қандай тўлов олмаганидан кейин парво қилишмади… Шунинг учун биз уларга жанг қилиш учун пора бердик”, дея қўшимча қилди у.

Сешанба кунги матбуот баёнотида Трамп Афғонистонда беҳуда сарфланган пуллардан ғазабини билдириб: “Биз ҳар йили 42 миллиард доллар сарфладик. 42 миллиард ўйлаб кўринг. Билишимча, Россия ҳар йили бутун армиясига 50 миллиард доллар сарфлайди”, деган.