Толибонга “ҳокимиятни бўлишиш” таклиф қилинди

Толибон пойтахт Қобулдан 130 км жануби-ғарбда жойлашган Ғазна вилояти маркази Ғазна шаҳрини эгаллаб олди. Бу бир неча кун ичида қулаган 10-вилоят пойтахти ҳисобланади.

Al Jazeera телеканалининг мухбири Шарлотта Беллис Қобулдан хабар беришича, Ғазна вилояти губернатори Толибон билан тузилган битим орқали Ғазна шаҳридан хавфсиз чиқиб кетганидан кейин Вардак вилоятида ҳибсга олинган.

Айни пайтда ҳукумат вакили Al Jazeera телеканалига берган интервюсида, Афғонистон ҳукумати Толибонга мамлакатда тобора ортиб бораётган зўравонликни тўхтатиш мақсадида “ҳокимиятни бўлишиш”ни таклиф қилган.

Европада эса, Франция толиблар ҳужуми оқибатида мамлакатда хавфсизлик ҳолати ёмонлашгани сабабли бошпана сўраган афғон муҳожирларини мамлакатдан чиқариб юборишни тўхтатди.

Покистон бош вазири Имрон Хон Қўшма Штатларни 20 йиллик жанглардан сўнг Афғонистонда қолдириб кетган “тартибсизлигини” тозалашдагина фойдали деб баҳолашда айблади.

Жангчилар ва афғон ҳукумати ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолгани ва Афғонистондаги зўравонлик кескин ошгани сабабли, Вашингтон Покистонни Толибонга бўлган таъсиридан фойдаланиб, тинчлик битимини тузишга эришиш учун мажбурламоқда.