Толибон 12 яшар қизалоқларни куч билан олиб кетмоқда

Daily Mail газетасининг хабар беришича, Толибон жангариларининг қўмондонлари босиб олинган ҳудудлардаги оқсоқоллардан ўз аскарларига мажбуран никоҳлаб бериш учун маҳаллий қизларнинг тўлиқ рўйхатини талаб қилишмоқда.

Жангарилар шунингдек уйма-уй юриб, 12-15 яшар қизчаларни ҳам куч ишлатиб олиб кетишмоқда.

Мазкур сабаблар туфайли кўплаб оилалар ўз уйларини ташлаб, хавфсизроқ ерларга қочишга мажбур бўлишмоқда.