Токиода поездда пичоқли ҳужум натижасида бир неча одам жароҳатланди

Япония полицияси шанба куни Токиода кетаётган поездда 10 йўловчини пичоқлаган одамни ҳибсга олганини маълум қилди. NHK телеканалининг хабар беришича, бу ҳодисанинг давом этаётган Олимпия ўйинларига алоқаси йўқ.

36 ёшли эркак полицияга бахтли кўринадиган аёлларни ўлдирмоқчи эканлигини айтган ва ўз нишонларини тасодифан танлаган, дея хабар беради NHK. NHK телеканали ва бошқа Япония ОАВларига кўра, дастлабки қурбон, 20 ёшли аёлнинг аҳволи оғир. Полиция ҳужумчининг Юсуке Цушима эканлигини аниқлади.

Токио ёнғин бўлимининг хабар беришича, жароҳатланган 10 йўловчидан тўққизтаси яқин атрофдаги касалхоналарга етказилган, 10 чиси эса кетишга муваффақ бўлган. Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, жароҳат олганларнинг барчасининг аҳволи яхши.

Ҳозирда Япония пойтахтида якшанба куни якунланадиган Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳодиса жойи Миллий асосий стадиондан 15 километр узоқликда бўлган.