Токио Парижга Олимпия байроғини топширди

Якшанба куни Токио ўзининг Олимпиада байроғини Париж мерига топширди. Шу билан 2024 йилги навбатдаги ўйинларга замин яратилди. Ёпилиш маросимида пандемия шароитида ҳам одамлар билан алоқа ўрнатилишини таъкидлаган ҳолда иккала шаҳарнинг боғлари саҳналари намойиш этилди.

Якшанба куни Токиода спортчилар шаҳар кундалик ҳаёти ҳақида ғайриоддий тасаввурга эга бўлдилар. Ёпилиш маросими, пандемия шароитида бир неча ҳафта ўтгач, майсалар, кўча санъаткорлари ва BMX (велосипед мотокросининг қисқартмаси) учувчилари бор паркка кўчирилди.

Ташкилотчиларнинг айтишича, бу саҳна Токио билан “танишиш” учун ташкил этилган.

Ташкилотчилар бир йилга қолдирилган Олимпиада ўйинлари дунёнинг пандемия устидан қозонган ғалабасининг рамзи бўлиб хизмат қилишини айтишганди. Аммо, томошабинларсиз ва коронавирус хавфи остида ўтказилган ўйинлар пандемия устидан ғалабага эриша олмади. Япония биринчи марта молиявий ҳалокатга учради.

Мезбон мамлакатнинг бўйнида 15 миллиард долларлик қарз турибди, бу кутилганидан икки баробар кўп. Бунинг устига сайёҳлар оқимидан тушадиган маблағлар ҳам қарзни қоплолмайди.

Парижда эса уч рангли байроқни ҳилпиратган бир неча минг спорт мухлислари Эйфел минораси остида ва дарё бўйлаб мухлислар майдонига тўпланишди, чунки Франция пойтахти Токиодан Олимпия эстафетасини олиб кетишга тайёргарлик кўришни бошлади.