Токио-2020: Сўнгги янгиликлар

Пуэрто-Рико спортчиси Олимпия рекордини янгилади. Пуэрто-Риколик Ясемин Камачо Квин Токиода 100 метрга тўсиқларни югуриб ошиб ўтиш бўйича аёллар ўртасида олтин медални қўлга киритди.

Норвегиялик Карстен Уорхолм сешанба куни эркаклар ўртасида 400 метрга тўсиқларни югуриб ошиб ўтиш баҳсларида олтинга эгалик қилди.

Америкалик Симон Байлс гимнастика бўйича финал мусобақаларида қатнашадиган бўлди. 24 ёшли чемпион руҳий саломатлигини тиклаш учун Токио ўйинларидаги аввалги тўртта турдан воз кечган эди.

Бельгия сешанба куни Ҳиндистонни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Токио ўйинларида эркаклар ўртасидаги хоккей финалида ғолиб бўлди. Энди Бельгия пайшанба куни олтин медаль учун Австралия ёки Германия билан тўқнаш келади, Ҳиндистон эса бронза учун ўйнайди.

Япониянинг “атлетик бўлмаган” боксчиси Сена Ири, енгил вазн тоифасида филиппинлик Нести Петесио устидан ғалаба қозониб, Олимпия олтинини қўлга киритди ва аёллар боксида мезбонлар орасида биринчи медалга эришди.

Сешанба куни Эносима портида эркаклар орасида елканли сузиш бўйича Жайлс Скотт Британияга олтин медаль ютиб берди. Яна бир жуфт британиялик спортчилар Дилан Флетчер ва Стюарт Бителлар елканли сузиш бўйича олтин медални қўлга киритдилар.

Халқаро тест агентлиги сешанба куни грузиялик ядро улоқтирувчиси Беник Абрамянни допинг-тестдан ўта олмагани учун вақтинча ўйинларда қатнашишдан четлатди.

Халқаро Олимпия қўмитаси сешанба куни Хитой жамоасидан нима учун унинг икки медаль совриндорлари мамлакатнинг собиқ раҳбари Мао Цзэ Дуннинг бош қисми тасвирланган нишонларни тақиб олгани ҳақида ҳисобот сўради.

Сешанба куни аёллар жамоавий баҳсларида жанубий кореялик рақибларини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, беш йил олдин Риода кумуш медални қўлга киритган немис эшкак эшувчилари Шан Сиона, Петрисса Соля ва Ҳан Йин Токио ўйинларида яна бир медаль учун кўз тикишмоқда.

Янги Зеландиялик Лиза Каррингтон сешанба куни Sea Forest Waterway да 200 метрга байдаркада сузиш бўйича аёллар ўртасида кетма-кет учинчи маротаба олтин медални қўлга киритди.

Олимпиада шўнғиш мусобақалари фахрийси Роммел Пачеко Марруфо 3 метрдан шўнғиш мусобақасида олтин медални қўлга киритишга умид қилмоқда ва Олимпиада ўйинлари тугагач, спортчилик фаолиятини якунлаб, сиёсат дунёсига қадам қўймоқчи.