Токио-2020: Сўнгги янгиликлар

ШЎНҒИШ

14 ёшли Куан Хонгчен 10 метр баландликдан шўнғиш бўйича олтин медални қўлга киритди.

ФУТБОЛ

АҚШ аёллар терма жамоаси Австралияга қарши ўйинда 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медални қўлга киритди.

СКEЙТБОРДДА УЧИШ

Кайган Палмер скейтбордда учиш бўйича эркаклар ўртасида Австралия учун олтин медални ютиб берди.

КАНОЭ СПРИНТ

Янги зеландиялик Лиза Каррингтон байдаркада 500 метрга якка ҳолда сузиш бўйича Олимпия ўйинларининг учинчи олтин медалини қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида байдаркада 1000 метрга сузиш бўйича Австралия ғолиб чиқди, Германия эса кумушни қўлга киритди.

АҚШ терма жамоаси вакили Невин Харрисон каноэда 200 метрга сузиш бўйича олтин медални қўлга киритди.

Венгриялик Сандор Тотка ҳам байдаркачилар ўртасида 200 метрга сузиш бўйича олтин медални қўлга киритди.

АТЛEТИКА

Ямайкалик Ҳансл Парчмент 110 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича эркаклар ўртасида олтин медални қўлга киритди. У мусобақани 13.05 сонияда якунлаб, Олимпиада чемпиони бўлди.

Италиялик Массимо Стано 20 км масофага юриб-югуриш мусобақасида олтин медални қўлга киритиб, японларнинг умидини пучга чиқарди.

Уч кишилик сакрашда португалиялик Педро Пичардо олтин медални қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида ядро улоқтириш бўйича АҚШлик спортчи Раян Крузер олтин медални қўлга киритиб, Олимпиада рекордини янгилади.

ВEЛОСПОРТ

Буюк Биртаниялик Метт Уоллс эркаклар ўртасида ғалаба қозониб, велоспорт бўйича жамоасининг биринчи олтин медалини қўлга киритди.

Голландиялик Шан Браспеннинс аёллар ўртасида олтин медалга эга чиқди.

ВОЛEЙБОЛ

Эркаклар волейболи финалида Бразилия терма жамоаси ғалаба қозонди.

Аёллар ўртасида соҳилдаги волейбол бўйича финалда Австралия АҚШ билан тўқнаш келади.

СУВ ПОЛОСИ

Аёллар сув полоси бўйича ярим финалда АҚШ ғалаба қозонди ва кетма-кет учинчи олтин медални қўлга киритди.

БОКС

Бокс бўйича эркаклар ўртасида РОҚ вакили Алберт Ботиргазиев енгил вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида Бразилия жамоаси аъзоси Хеберт Суза финалга чиқди, РОҚ вакили Глеб Бакши бронза медалини қўлга киритди.

Бразилиялик Беатрис Феррейра енгил вазн тоифасида аёллар ўртасида финал босқичига чиқди.

Ирландиялик Келли Энн Ҳаррингтон ҳам енгил вазн тоифасида аёллар ўртасида финалга йўл олди.

Таиландлик Судапорн Сезонди аёллар ўртасида бронза медалини қўлга киритди.

БАСКEТБОЛ

Эркаклар ўртасида АҚШ жамоаси Австралия жамоаси устидан ишончли ғалаба қозонганидан сўнг финал босқичига чиқди. Кевин Дурант баскетбол бўйича АҚШ терма жамоасини тўртинчи марта кетма-кет Олимпиаданинг финал босқичига олиб чиқди.

СТОЛ ТEННИСИ

Аёллар стол тенниси бўйича Гонконг бронза медалини қўлга киритди.

ХОККEЙ

Ҳиндистон эркаклар ўртасида хоккей бўйича 41 йил давомида биринчи медални қўлга киритди.