Тожикистон расмийси афғон қочоқлари учун лагерь қурилаётганлигини инкор қилди

Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода 4 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат ҳудудида афғон қочоқлари учун лагерь қурилаётганлигини инкор қилди.

Бундан аввал, 28 июль куни Хатлон вилояти Жайҳун тумани ҳокими Абдулҳофиз Одиназода туманнинг Панж жамоа хўжалиги ҳудудида тез суръатлар билан лагерь қурилаётганлиги ҳақида хабар берган эди.

Вазир ҳозирда Тожикистонда расмий қочоқ мақомига эга бўлган 3000 нафар Афғонистон фуқароларининг яшаётганлигини айтиб ўтди.