Теннесси штатидаги сув тошқинлари оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди, 50 киши бедарак йўқолди

Теннесси штати ҳукумати штатнинг бир қанча ҳудудларида кучли сув тошқинлари келганидан кейин 21 киши вафот этгани ва 50 киши ҳалок бўлганини эълон қилди.

Хамфрис округи Шериф идораси расмийси ўлган ва бедарак йўқолганлар сонини тасдиқлади ва расмийлар бу ҳудудда уйма-уй қидирув ўтказаётганини айтди.

Шиддатли ёғингарчилик шанба куни тушдан кейин кучли тошқинларни келтириб чиқарди, баъзи жойларда сув сатҳи 43 сантиметрга етди.

Энг кўп зарар кўрган ҳудуд штат пойтахти Нешвил шаҳридан 88 км ғарбда жойлашган Уаверли шаҳри бўлган.

Сув тошқини оқибатида ҳудуддаги юзлаб уйларда яшаш имконсиз бўлиб қолди.