Таймс-скверда янги чархпалак ўрнатилади

Нью-Йоркнинг энг кўп ташриф буюриладиган қисми пандемиядан олдинги ҳолатга қайтиш арафасида турибди. Шаҳарнинг қалбига ташриф буюрувчиларни кутиб олиш учун Таймс майдонида улкан чархпалак ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Майдон шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойи ҳисобланади ва чоршанба куни ташриф буюрувчилар учун очилади.

Чархпалакнинг баландлиги тахминан 30 метр бўлиб, аттракцион Нью-Йоркка 12 сентябргача етиб келиши айтилмоқда. Катталар учун чипталар нархи 20 доллардан бошланади.

Ташкилотчилар, янги “ўйинчоқ”ни Нью-Йоркнинг янги селфи макони бўлади деб башорат қилишмоқда.

Чипталарни онлайн ёки чиптахонадан сотиб олиш мумкин. 5 ёшдан ошган болалар учун чипта нархи 15 доллар этиб белгиланди. Эслатиб ўтиш жоизки, болалар катталар назоратида бўлишлари шарт. Навбат кутмасдан чархпалакка чиқмоқчи бўлганлар тезкор чипта нархи 35 долларни тўлашлари кифоя.

Нью-Йоркдаги COVID-19 чекловлари енгиллашганидан бери, 7 август, шанба кунидан бошлаб, дам олиш кунлари Таймс майдонида 230 000 нафар одам сайр қилгани айтилмоқмоқда.