Сингапур ҳукуматининг илмий изланиш учун грант дастури

Сингапур ҳукуматининг 2022 ўқув йили халқаро илмий изланиш грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад докторантура даражасида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Грантни қўлга киритиш орқали Сингапурнинг энг кўзга кўринган университетларидан бирида ўқиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин.

Сингапур ҳукумати илмий изланиш грант дастури тафсилотлари:

Университет:

  • Фан, технология ва тадқиқот агентлиги (A * STAR Research Institutes);
  • Нанян технология университети (NTU);
  • Сингапур миллий университети (NUS);
  • Сингапур технология ва дизайн университети (SUTD);
  • Сингапур менежмент университети (SMU).

Илмий даража: докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Сингапур;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 1 декабрь.