“Сеҳрли эликсирлар”ни тарғиб қилган Шри-Ланка соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод қилинди

Сеҳрли сув ва турли ичимликларни COVID-19 учун даво сифатида тарғиб қилган Шри-Ланка соғлиқни сақлаш вазири алмаштирилди.

Павитра Ванниараччи сеҳргар Дҳаммика Бандара тайёрлаган сиропни очиқчасига тарғиб қилган эди. Бандара рецептни унга ўлим ва ҳалокат маъбудаси Кали берганини даъво қилди ва уни ичганлар COVID-19 дан умрбод ҳимояда бўлиши ваъда қилган эди.

Шифокорлар ушбу даъвони рад этишса ҳам, минглаб одамлар Кегалле туманига Бандаранинг 13 долларли мускат ёнғоғи ва асалдан тайёрланган эликсирини сотиб олгани оқиб боришган, деб хабар беради Al Jazeera.

Анъанавий ва ўсимликлардан тайёрланган турли дорилар Шри-Ланкада машҳур бўлиб, мамлакатнинг маҳаллий тиббиёт кенгаши ушбу ичимликни даволанишга яроқли деб тезликда тасдиқлаб беради.

Ҳукумат тарафдори бўлган оммавий ахборот воситалари Бандаранинг эликсирини тарғиб қилишган ва бир неча сиёсатчилар сиропни ичган ҳолда суратга ҳам тушишган. Шундай машҳур давлат аъёнлари орасида соғлиқни сақлаш вазири Ванниараччи ва аёллар ва болалар тараққиёт вазири Пиял Нишанта де Силвалар ҳам бўлган. Кейинроқ Ванниараччи ҳам, Нишанта де Силва ҳам COVID билан касалланишди. Ваниарачичининг аҳволи оғирлашиб, жонлантириш бўлимига тушиб қолган.

Оқибатда Ванниараччи Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса томонидан лавозимидан четлатилди. У транспорт вазири лавозига ўтказилган.