Саудия Арабистони Умрага рухсат беради

Саудия Арабистони душанба кунидан бошлаб Умра ибодатини амалга оширишни хоҳловчи мусулмон зиёратчилардан ойига 2 миллион дона аризалар қабул қилинишини эълон қилди.

Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлиги Ҳаж ва Умра вазирининг ўринбосари, доктор Абдулфаттоҳ бин Сулаймон Машатга иқтибос келтириб, хабар беришича, “Вазирлик 2021/2022 йилги Умра мавсуми бошланишидан олдин бошқа манфаатдор органлар билан келишилган ҳолда жараён механизмларини ишлаб чиқиш ва Умра зиёратчилари учун хавфсиз ва инсон саломатлиги учун қулай муҳит яратиш устида иш олиб бормоқда”.

Ҳаммаси бўлиб саккизта операцион даврга бўлинган 60 мингта Умра зиёратчилари квотаси ойига 2 миллионтагача кўпайтирилади.

Аризалар мувофиқлаштирилган хизматлар тизими ва профилактик чоралар орқали қабул қилинади.

Машатнинг айтишича, вазирлик, шунингдек, “Умра қилувчилар қайси мамлакатлардан келишини ва уларнинг сонини, профилактика чоралари таснифи ва Умра зиёратчилари қиролликка келадиган мамлакатларга қўйиладиган талабларни аниқлаш бўйича иш олиб бормоқда”.