Россия Навалнийга нисбатан янги айблов эълон қилди

Қамоқдаги Кремль танқидчиси Алексей Навалнийга россияликларни қонунни бузишга ундовчи ташкилот тузиш айблови қўйилди, дея баёнот берди Тергов қўмитаси.

Президент Владимир Путиннинг энг ашаддий танқидчиси ҳисобланган Навалний, шартли равишда қамоқ жазосини ўтамоқда. У январь ойида Германиядан учиб келганидан кейин ҳибсга олинган эди.

Янги жиноят уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тергов қўмитаси баёнотида айтилишича, Навалний ва унинг иттифоқчилари Коррупцияга қарши курашиш жамғармасидан фойдаланиб, россияликларни январь ойида рухсат этилмаган ноқонуний норозилик намойишларида иштирок этишга чақирган.

Россия суди июнь ойида Навалнийга қарашли коррупцияга қарши курашиш жамғармаси ва минтақавий ташвиқот гуруҳларини “экстремистик” деб эълон қилиб, уларнинг фаолиятини қонунга хилоф дея баҳолаган.