Россия Иқтисодиёт Олий Мактаби грант дастури

Россия Иқтисодиёт Олий Мактабининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад бакалавриат даражасида таълим олишни истаган халқаро талабаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир.

Грант Чет тиллар (инглиз тили), Осиёшунослик, Халқаро муносабатлар, Тарих, Дизайн, Журналистика, Маданиятшунослик, Математика, Психология, Замонавий сиёсат, Физика, Ижтимоий фанлар, Медиа алоқа, Ҳуқуқ, Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар, Филология ва фалсафа йўналишлари ва мутахассисликлари учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Россия Иқтисодиёт Олий Мактаби грант дастури тафсилотлари:

Университет: Россия Иқтисодиёт Олий Мактаби;

Илмий даража: бакалавриат;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Россия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 10 октябрь.