Роберт Кеннедининг қотили қамоқдан озод қилиниши мумкин

Қўмита машҳур америкалик сиёсатчи Роберт Кеннедини ўлдирганликда айбланиб, АҚШда 53 йил қамоқда бўлган Фаластин фуқароси Сирхон Сирхонни муддатидан олдин озод қилишни тавсия қилди.

CNN жума куни кечқурун хабар беришича, 77 ёшли Сирхон ишини кўриб чиққан икки кишилик қўмита уни муддатидан олдин озод қилишни тавсия қилган, аммо якуний қарорни Калифорния губернатори Гавин Нюсом беради.

Кеннедининг икки ўғли Роберт Ф. Кеннеди ва Дуглас Кеннеди ишни кўриб чиқиш чоғида уни муддатидан олдин озод қилиш қарорини қўллаб -қувватлашди.

Сирҳон 1968 йил 5 июнга ўтар кечаси Лос-Анжелесдаги “Амбассадор” меҳмонхонасида Ню-Йорк сенатори, собиқ адлия вазири ва марҳум президент Жон Кеннедининг акаси Роберт Кеннедини ўлдиришда айбланган ва у воқеа жойида ҳибсга олинган.