Қозоғистонда мактаб формаси бекор қилинди

Қозоғистон Таълим ва Фан вазири Асхат Аймагамбетов ўзининг фейсбук саҳифасида мамлакатда бошланаётган янги ўқув йилида мактаб формасининг бекор қилинганлигини хабар қилди. Эндиликда ўқувчилар дарсларга классик тарздаги кийимда келишлари мумкин.

Таълим вазири ушбу қарорнинг қабул қилинишига карантин чекловлари ва пандемия пайтида савдо-сотиқ марказларида камроқ инсонларнинг йиғилишини мақсадга мувофиқлиги билан тушунтирди. Шунингдек, малакатдаги иқтисодий қийинчиликлар туфайли форма харид қилиш баъзи оилаларни танг аҳволга солиши мумкин.