“Қора” рўйхатдаги шахс Буюк Британияга эвакуация қилинди

Буюк Британия кучлари эвакуация доирасида Афғонистондан Буюк Британияга “учишга тақиқланганлар” рўйхатига киритилган бир кишини олиб кетди, бу эса хавфсизлик билан боғлиқ хавотирларни келтириб чиқарди.

Ҳукумат улар энди хавфсизликка таҳдид деб ҳисобланмаслигини айтди.

Бироқ, бу одам биринчи навбатда қандай қилиб парвозга чиқа олгани ҳақида саволлар туғдирмоқда.

Буюк Британия ҳукумати “ушбу шахс Ички ишлар идорасига полиция, хавфсизлик хизматлари ва бошқалар иштирокидаги қаттиқ текширувлар жараёнидан кейин олиб келинганини” айтди.

Қора рўйхатдаги беш киши Буюк Британиянинг ёрдами билан Афғонистондан қочишга уринган, деб хабар берди Sky News. Уларнинг тўрт нафари тўхтатилган, бешинчиси, яъни, парвози улкан савол остида турган шахс Бирмингемга келган.

Рейтерс агентлигининг хабар беришича, ҳозирча бу шахсга Афғонистондан эвакуация қилинганларни даволаш жараёнидан ўтишга рухсат берилган.

Охирги 10 кун ичида Буюк Британия Афғонистондан 8600 кишини олиб кетди.