Қирол Абдулла Университети грант дастури

Саудия Арабистонида жойлашган Қирол Абдулла Университетининг 2022 ўқув йили халқаро илмий изланиш грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант табиий фанлар, муҳандислик, компютер технологияси, физика фанлари ва бошқа академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Грантлар 2022 йилнинг баҳор ва куз фаслларидаги семестрлар учун тақдим қилинади.

Қирол Абдулла Университети грант дастури тафсилотлари:

Университет: Қирол Абдулла Университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Саудия Арабистони;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: очиқ.