Портлаган қулоқликлар туфайли инсон ҳалок бўлди

Ҳиндистонда 28 яшар эркак – Bluetooth қулоқликларнинг телефонда суҳбати пайтида портлаши оқибатида ҳалок бўлди.

Фалокат Ҳиндистоннинг Ражастон штатида содир бўлди. Қулоқликлар Ракеш Кумар Нагарнинг қулоқлари ичида портлаган. Ҳушидан кетган йигит касалхонага олиб кетилган ва шифокорлар унинг ўлимини тасдиқлашган. Ўлим сабаби эса юрак тўхташи деб тахмин қилинмоқда.

Ракеш Кумар зарядкага тақилган телефонга уланган қулоқликларни ишлатаётган эди. Маълумотларга кўра, портлаш қулоқликларнинг паст сифатли бўлганлиги туфайли содир бўлган. Уларнинг маркаси айтилмаяпти, аммо хабарларга кўра, улар маҳаллий кичик корхоналарнинг бирида ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳамма ерларда сотилаётган эди.