Покистонда 8 яшар болани қатл қилишмоқчи

Покистонда 8 яшар болага ўлим ҳукми талаб қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, бола мадраса кутубхонасидаги гиламни нажос қилгани учун маҳаллий аҳоли уни ва оиласини ўлдиришни талаб қилмоқда. Бола ҳиндлар оиласига мансуб бўлиб, суд уни гаров эвазига озод қилган эди.

Суд қароридан норози аҳоли Панжобдаги Бхонг шаҳрининг Раҳимёрхон туманидаги ҳинд ибодатхонасига ҳужум уюштирди.

Инсонлар ибодатхона эшигини синдириб, у ердаги ҳайкалларга зиён етказишди. Полиция бу иш юзасидан 50 нафар кишини ҳибсга олган.

Покистон Бош Вазири Имрон Хон ўзининг Твиттер ҳисобида ибодатхонага ҳужумни қоралади ва уни давлат ҳисобидан таъмирлашга ваъда берди.

Туманга ҳарбийлар жойлаштирилган бўлиб, кўплаб ҳинд оилалари янги ҳужумлардан қўрқиб, уйларини ташлаб чиқиб кетишмоқда.