Покистон Ташқи ишлар вазири Афғонистон билан чегарадош давлатларга сафар қилади

Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший 25-27-август кунлари Марказий Осиёнинг Афғонистон билан чегарадош давлатларига расмий ташрифи кутилмоқда.

Вазирнинг Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Эронга келишидан асосий мақсад-икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш йўлларини ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишдир.

Ташриф доирасида Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон  халқаро газ қувури лойиҳасини амалга ошириш масаласининг ҳам кўтарилиши кутилмоқда.