Пекин ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг келиб чиқишини яширган бўлиши мумкин

Британиянинг “Sunday Times” газетасида чоп этилган хабарда Хитой коронавируснинг келиб чиқишини яшириш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан махфий битим тузгани айтилади.

Хабарда Пекиннинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида қарор қабул қилишни назорат қилиш, терговни бекор қилиш ва ҳатто ЖССТ расмийларини тайинлаш ҳаракатлари таъкидланган.

Хабарга кўра, ташкилот Хитойнинг нотўғри маълумотларига очиқчасига эътироз билдира олмаган, халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилинишини кечиктирган ва ҳукуматларни Хитойга боришни тақиқлашдан қайтарган.

Шунингдек, ЖССТ расмийлари вируснинг келиб чиқишини текшириш билан боғлиқ процедураларни енгиллаштириш учун хитойликлар билан махфий битим тузишга рози бўлганлигини ҳам ёзган.

Буларнинг барчаси олимларни Ухан лабораториясидан вирус чиқиб кетган деган назариядан четда қолдириш ва бунинг ўрнига вирус 2019 йил декабр ойида Ухан бозоридаги ҳайвонлардан юққанлигини тахмини илгари сурилган.

Бу назария дастлаб эҳтимолдан йироқ деб рад этилган эди, лекин ҳозир ташкилот АҚШнинг босимидан сўнг лабораторияда инсон хатоси бўлган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Газета маълумотларига кўра, ташкилот қарор қабул қилувчилари орасида Хитойнинг эски дўсти, бош директор Тедрос Адҳаном Гебрейсус ҳам бор.