Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири АҚШ элчиси Дениел Розенблюм билан учрашди

2021 йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дениел Розенблюмни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари ва бўлажак қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди. Томонлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссияси раҳбари этиб тайинланган Микела Меридит ва АҚШ Элчисининг янги ўринбосари Пол Политес иштирок этди.