Оқ Уй: Янги коронавируснинг пайдо бўлиши ҳақидаги ҳисобот эртага тайёр бўлади

Оқ Уй америкалик мутахассислар эртага АҚШ Президенти Жо Байден сўраган “Ковид-19” инфекциясини келтириб чиқарадиган Корона вирусининг келиб чиқиши ҳақидаги ҳисоботни якунлашини маълум қилди.

Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби Жен Псаки душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида, ҳисоботнинг эртага якунланишини айтган. 

Псаки, Байден ҳисоботни тўлиқ версиясида биринчи бўлиб кўришини тушунтириб, бир неча кун ичида жамоатчилик фикри учун махфий бўлмаган версия ишлаб чиқилишини таъкидлади.

Байден олдинроқ ўзининг илмий маслаҳатчиларига янги коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги саволга жавоб берадиган ҳисобот тайёрлаш учун 90 кун берганди.