Олимлар коронавирусга қарши янги табиий воситани кашф қилишди

Австралиядаги католик университети олимларининг таъкидлашича, Шимолий Африка ва Ғарбий Осиёда тарқалган қора седана (Nigella sativa) коронавирусга қарши восита сифатида ишлатилиши мумкин.

MedicalXpress сайти хабарига кўра, Австралиядаги католик университети профессори Каниз Фотима Шаднинг сўзларига кўра, бу ўсимликдаги тимохинон SARS-CoV-2 вирусидаги S оқсилини боғлаб, ўпкага юқишининг олдини олади. Ушбу модда “Ковид-19” нинг оғир шакли бўлган одамларда кузатиладиган цитокин бўронининг пайдо бўлишининг олдини олади.

Профессорнинг қўшимча қилишича, тимохинон интерлейкин каби яллиғланишга сабаб бўладиган кимёвий моддалар пайдо бўлишининг олдини олади. Яъни, у аллергия, астма, экзема, артрит ва ҳатто склерозни даволашда ишлатилиши мумкин.

Бу ўсимлик юқори қон босими, холестерин ва ҳатто диабет касаллигини даволашда ҳам фойдали бўлиши мумкин.