Одам тишига ўхшаш тишли балиқ борлигини биласизми?

Суратдаги балиқ кейпкод карас балиғи ёки “турма” балиғи (балиқ ранги чизиқли маҳбуслар кийимига ўхшагани учун) ёки “одам тишлари бор” балиқ деб аталади.

Тишлар ҳақиқатан ҳам инсон тишларига ўхшайди. Айниқса, балиқнинг олдинги тишлари инсоннинг кесувчи тишларидан фарқ қилмайди. Ушбу турдаги балиқларининг тишлари жуда кўп: пастки жағида учта қатор ва жағнинг юқори қисмида икки қатор жойлашган.

У устрицалар, краблар, мўйловли қисқичбақалар ва умуман оғзига кирган ҳар қандай икки паллали моллюскалар ва артроподларни (оёқли ҳашаротлар) билан озиқланади. Балиқнинг оғзига кўп миқдорда озуқа сиғиши мумкин.

Ушбу турдаги балиқларнинг баъзиларининг узунлиги деярли бир метргача етади. Кейпкод балиғи краб ва устрицаларни қобиқларидан ажрата олмайди, уларни ўзининг кучли тишлар билан майдалаб озуқланади. Мутахассисларнинг маълум қилишларича, балиқ одамларни тишламайди.