Ню-Йоркдаги бекатга метро келишидан олдин фожеанинг олди олинди

Ню-Йорк полицияси поезд вокзалга етиб келишидан бир неча дақиқа олдин, Бронкс станциясидаги метро йўлида йиқилган ва ётган одамни фалокатдан қутқариб қолишга муваффақ бўлди.

Ню-Йорк полиция бошқармаси ўзининг Инстаграм саҳифасида қутқарув амалиёти акс этган видеони жойлаштирди ва шундай изоҳ берди: “NYPD полициячилари ҳар қандай ҳолатда ҳам Ню-Йоркликларга ёрдам беришади! Бемор ҳушидан кетиб, Бронксдаги метро йўлига йиқилиб тушганда, полиция ҳеч иккиланмади. Ўз хавфсизлигини фуқаронинг хавфсизлигидан устун қўйди”.

“Биз, шунингдек, жасорат билан ёрдам берган Самри ал-Солиҳга (вокзалда бўлганлардан бири) миннатдормиз”,-дея қўшимча қилди у.

Видеоклавҳада темир йўлда ётган одам тасвирланган, полиция поезд келишидан бир неча дақиқа олдин у кишини қутқарган.