Нью Йорк эмланганлик гувоҳномаларини талаб қиладиган биринчи йирик шаҳарга айланади

Тез орада Нью Йоркда одамлар ёпиқ ресторанларга, спорт залларига ва кўнгилочар жойларга киришлари учун КОВИД-19 га қарши вакцина билан эмланганликларини исботлашлари керак бўлади.

Шаҳар мери Бил де Бласионинг таъкидлашича, бундай тизимни илгари сураётган АҚШнинг йирик шаҳарларидан биринчисига айланиш кутилаётган Нью Йоркда янги талаб 16 августдан кучга киради.

Оқ Уй, шунингдек, Қўшма Штатлар 60 дан ортиқ мамлакатга 110 миллиондан ортиқ КОВИД вакцинасини юборганини эълон қилди. Президент Жо Байден халққа йўллаган мурожаатида бунинг муҳим воқеа эканлигини айтди.

Байден АҚШда эмлаш масалаларига янада эътиборини қаратмоқчи, чунки мамлакатда дельта варианти сабаб бўлган инфекцияларнинг кўпайиши ҳукуматни ташвишлантирмоқда. Оқ Уй маълумотларига кўра, Флорида ва Техасда ўтган ҳафта аниқланган КОВИД-19 ҳолатларининг учдан бир қисми Дельта варианти сифатида қайд этилган.