НАТО ва Европа Иттифоқи Эронга қарши бирлашди

НАТО ва Европа Иттифоқи ҳам Эронни нефть танкерига уюштирган ҳалокатли ҳужумини қоралаш кампаниясига қўшилишди.

Араб денгизида танкерга дрон ёрдамида қилинган ҳужум натижасида Буюк Британия ва Руминия фуқаролари ҳалок бўлганди.

Буюк Британия ва АҚШ Теҳронга “кўрсаткич бармоғини” кўрсатгандан сўнг, НАТО вакили Альянс Эроннинг минтақадаги “беқарорлаштирувчи ҳаракатларидан” хавотирда эканлигини айтди.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб НАТОнинг изоҳларини мамнуният билан кутиб олиб “Биз бу ҳодисани Эроннинг қасддан ва мақсадли ҳужуми деб ҳисоблаймиз. У беқарорлаштирувчи ҳаракатларини дарҳол тўхтатиши керак” деди.

Брюссел Уммон соҳиллари яқинида пайшанба куни содир этилган ҳужумни мустақил текширишга чақирди.

Эрон таниқли исроиллик миллиардер Эял Оферга алоқадор кемага қилинган ҳужум учун жавобгарликни рад этди.

Ҳужум Эрон ва жаҳон қудратлари ўртасидаги АҚШ 2018 йилда тарк этган ядровий битимни қайта тиклаш бўйича узоқ давом этган музокаралар фонида содир бўлди.

АҚШ Давлат котиби Антони Блинкен ўтган ҳафта музокаралар абадий давом этиши мумкин эмаслигини, аммо Вашингтон мулоқот учун тайёрлигини айтди.

Исроил бош вазири Нафтали Беннетнинг айтишича, агар керак бўлса, унинг мамлакати ёлғиз жавоб реакцияси билдиришга қодир. Унинг сўзларига кўра, Исроил АҚШ, Буюк Британия ва бошқалар билан Эронни ҳужумга алоқадорлигини исботловчи разведка маълумотларини алмашган.